Сохта Президент қўлга олинди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Noy 26th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Сохта Президент қўлга олинди

ByМухбир

Mar 24, 2021

Президент Шавкат Мирзиёев номидан “Facebook” ижтимоий тармоғида электрон манзили бўлган сохта профиль очган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақида ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, у фуқаролар билан мулоқотга киришганлиги, мулоқот жараёнида Ўзини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари деб таништириб, фойдаланувчилар билан ёзишмалар олиб борганлиги, тармоқ фойдаланувчиларига турли масалаларда айниқса уй-жой ва банк кредитлари ажратиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилишини ваъда қилиб, алдаб фуқаролардан 50 минг сўмдан 1,5 млн. сўмгача бўлган пул маблағларини банк пластик картасига туширган ҳолда ўзлаштиргани аниқланган.

Олинган тезкор маълумотлар натижаси шуни кўрсатдики, 2021 йил 5 февраль куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳудудида тезкор-техник қидирув тадбирлари ўтказилиб, ушбу ноқонуний ҳаракатларни  Чирчиқ шаҳар 3-кичик туманида вақтинча яшовчи 1982 й.т., М.М. содир этганлиги аниқланиб, телефон қурилмаси ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Айни пайтда фуқаро М.М. га нисбатан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Тезкор – қидирув ҳамкорлиги бошқармаси

235