Кеча BUKHARA NEWS интернет нашри вакилларининг қонуний фаолиятига Марказий бозор маъмурияти томонидан тўсқинлик қилганлик ҳолати кузатилди.(видео) - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Кеча BUKHARA NEWS интернет нашри вакилларининг қонуний фаолиятига Марказий бозор маъмурияти томонидан тўсқинлик қилганлик ҳолати кузатилди.(видео)

ByМухбир

Fev 7, 2021

Ижтимоий тармоқларда “Bukhara News” интернет нашри вакилларига Бухоро Марказий бозор маъмурияти томонидан тўсқинлик қилингани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасида расмий баёнот берди

Маълум қилинишича, Бухоро вилоят прокуратураси томонидан жорий йилнинг 6 февраль куни “Bukhara News” интернет нашри вакилларининг қонуний фаолиятига Марказий бозор маъмурияти томонидан тўсқинлик қилинганлиги ҳолати ўрганиб чиқилган.

Аниқланишича, “Bukhara News” интернет нашри ходимлари томонидан “Бухоро Марказий деҳқон бозори”да “Вилоятда ишга кириш пулликми” мавзусида аҳоли орасида ижтимоий сўровнома ўтказилаётган вақтда бозор назоратчилари Т.Р ва М.А томонидан уларга тўсқинлик қилиниб, уларнинг қўлларидаги микрофон ва уяли алоқа телефонлари олиб қўйилган.

Шунингдек, “Bukhara News” интернет нашри ходимлари Ш.Ҳ ва Д.А лар билан ўтказилган сухбат давомида назоратчилар Т.Р ва М.А лар уларни ҳақорат қилиб, бозордан чиқариб юборганликларини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

100