Андижонда икки Nexia велосипедчини уриб юборди
24 январь куни Андижон вилояти, Марҳамат туманида 1994 йилда туғилган А.Ш «Nexia»да ҳаракатланаётиб, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи, 1995 йилда туғилган Ж.А.ни уриб юборган.
Велосипедчи йиқилгандан сўнг, ушбу йўналишда келаётган ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.А. «Nexia»да йиқилган велосипедчини уриб юборган.
Натижада велосипедчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Ушбу ЙТҲ бўйича Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, туман Жиноят ишлари бўйича судига юборилиш чоралари кўрилмоқда.
