“Онангиз пицца бериб юборди” деб уйга бостириб кириб 25 000 000 сўм ва тилла-тақинчоқларни ўғрилаб кетган жиноятчилар ушланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Noy 26th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

“Онангиз пицца бериб юборди” деб уйга бостириб кириб 25 000 000 сўм ва тилла-тақинчоқларни ўғрилаб кетган жиноятчилар ушланди

ByМухбир

Mar 24, 2021

Қорақалпоғистон  Республикаси. 2021 йилнинг 08 март куни тунги соат 03:30 ларда номаълум шахслар Нукус шаҳар 22-кичик туманида яшовчи 40 ёшли Манар К., нинг яшаш хонадонида вояга етмаган 11 ёшли Қундуз К., ва 7 ёшли Алибек К., лар уйда ёлғиз ўтирганликларидан фойдаланиб, уларга “онангиз пицца бериб юборди” деб хонадон эшигини очтириб, уларнинг қаршиликлари қарамасдан ушбу хонадонга куч ишлатиб кириб жами 25 000 000 сўмлик тилла-тақинчоқларни талончилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни содир қилган Самарқанд вилоятидан Нукус шаҳрига ишлаш мақсадида келган фуқаролар 25 ёшли Шоҳижаҳон Ш., 22 ёшли Ойбек Б., 24 ёшли Шохрух А.,лар содир этганликлари аниқланган.      

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Шохижаҳон Ш., Ойбек Б., ва Шохурх А.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми «Б» банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

131