Кеча коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич йил бошидан бери рекорд даражага етди
2021 йил 24 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81816 (+138) нафарни ташкил этмоқда. Бу эса йил бошидан бери кузатилган рекорд кўрсаткичдир.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
3 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Наманган вилоятида,
2 нафари Самарқанд вилоятида,
20 нафари Тошкент вилоятида,
111 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 624 нафарга этди.
Кеча кун давомида:
Бухоро вилоятида 5 нафар,
Хоразм вилоятида 3 нафар,
Тошкент вилоятида 19 нафар,
Тошкент шаҳрида 71 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80143 (+98) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1049 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
