Тошкентда маст бемор шифокор аёлни калтаклади - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентда маст бемор шифокор аёлни калтаклади

ByМухбир

Mar 25, 2021

Тошкентда маст бемор шифокор аёлни калтаклади
24 март куни кечки пайт соат 23:15 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг токсикология қабул бўлимига пойтахтнинг Олмазор туманида истиқомат қилувчи 37 ёшли фуқаро У.Н. онаси ҳамроҳлигида текширувга олиб келинади.

Беморнинг онаси токсиколог хонасида ўз хизмат фаолиятини ўтаётган навбатчи шифокор Н.Тошпўлатовага ўғли бир неча кундан бери спиртли ичимлик ичаётганлигини билдирган.

Навбатчи шифокор ўша вақтда бошқа беморни тиббий кўрикдан ўтказаётганлигини ва бундан сўнг уларни ҳам қабул қилишини айтган.

Шунга қарамай, беморнинг онаси тиббиёт ходимларига нисбатан турли ҳақоратли ва туҳмат сўзлар билан еътироз билдиришни бошлаган. Бу ҳам етмагандек унинг ўғли бемор У.Н. тўсатдан шифокор Н.Тошпўлатовага оғир тан жароҳати етказган.

Натижада шифокор Н.Тошпулатовада бош мия шиши асорати кузатилиб, «Қўшма краниофасиал жароҳат. Оғир даражадаги бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия оғир даражада лат ейиши. Субарахноидал қон қуюлиши. Бурун суяклари ва бурун тўсиғи синиб силжиши. Енса ва бурун соҳаларни юмшоқ тўқималарининг лат ейиши. Назогеморрея» ташхиси билан нейрореанимасия бўлимига ётқизилган.

Айни пайтда у кучли карахтлик даражасида бўлиб, оғир аҳволда даволанмоқда. Бемор атрофдагиларга секин реаксия бериб, мулоқотга киришишга қийналмоқда.

Хизмат вазифаси вақтида бемор томонидан ноҳақ калтакланган шифокор Н.Тoшпулатова 2017 йилдан буён шифокор-токсиколог лавозимида ишлаб келмоқда, ўз хизмат вазифасини клиник протоколларга риоя қилиб, талаб даражасида бажариб келган.

143