• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Шахсий видеони тарқатиш билан қўрқитиб, товламачилик қилган шахс ушланди

ByМухбир

Mar 26, 2021

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи номига фуқаро 32 ёшли Шаҳноза Н., ариза билан мурожаат қилади . Унга таниши 31 ёшли Ферузбек Б., у учун сир сақланиши лозим бўлган видеотасвирларни яқин қариндошларига кўрсатиб шарманда қилиш билан қўрқитиб, ундан 1 500 АҚШ доллар ва “Samsung Gallaxy S 20” русумли телефон аппарати беришини талаб қилаётганлигини маълум қилади.

2021 йилнинг 16 март куни соат 20:00 да Урганч шаҳри А.Темур кўчасида Ферузбек Б., 1 500 АҚШ доллар ва “Samsung Gallaxy S20” русумли телефон аппаратини Шаҳноза Н.,дан товламачилик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ферузбек Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

129