Фарғоналик қасоскор куёв бегуноҳ фуқаронинг уйини ёқиб юборди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Фарғоналик қасоскор куёв бегуноҳ фуқаронинг уйини ёқиб юборди

ByМухбир

Mar 26, 2021

2021 йилнинг 12 март кунидан 13 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс Фарғона шаҳри Фарғона кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда яшовчи 48 ёшли Татьяна В., ва 32 ёшли Шерзод А.,ларга тегишли хонадонларнинг кириш эшиги ва деразасининг олдини ёнувчи суюқлик ёрдамида ёқиб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди. 

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 23 ёшли Шохрух Т., фотиҳа қилинган бўлажак турмуш ўртоғининг оиласи билан Татьяна в., доимий равишда уриш жанжал қилиб келганлиги сабабли, уларни қўрқитиб қўйиш мақсадида содир этганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “б” банди (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.  

126