Самарқандда Mercedes-Benz юк машинаси ағдарилиб кетди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Dek 10th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Самарқандда Mercedes-Benz юк машинаси ағдарилиб кетди

ByМухбир

Mar 26, 2021

Самарқанд шаҳридан ўтувчи М-39 йўлида Mercedes-Benz русумли юк автомобили ағдарилиб кетди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Хабарга кўра, 2021 йилнинг 25 март куни соат 14:30 ларда Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-39 Тошкент–Бухоро айланма автомобиль йўлининг 1080-километрида Mercedes-Benz 1843LS русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида автомашина йўлнинг ўнг томон четки қисмига ағдарилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

139