Буюк Британияда Муҳаммад (с.а.в) тасвирланган карикатура ортидан норозилик намойиши ўтказилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Noy 26th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Буюк Британияда Муҳаммад (с.а.в) тасвирланган карикатура ортидан норозилик намойиши ўтказилди

ByМухбир

Mar 27, 2021

Буюк Британинг Батли шаҳрида жойлашган «Batley Grammar School» мактаби ёнида норозилик намойиши ўтказилди. Бу ҳақда «Sky News» нашри хабар берди

Маълум қилинишича, мусулмонлар жамоати аъзолари 25 март, пайшанба куни мактаб ўқитувчисининг хатти-ҳаракатларидан норозилигини намойиш этиш учун «Batley Grammar School» мактаби олдида тўпланган.

Хабарга кўра, мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга диншунослик дарсида «Charlie Hebdo» журналида чоп этилган пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)нинг карикатурасини кўрсатган. Норозилик намойишида бир неча ўнлаб одамлар иштирок этиб, ўқитувчини ишдан бўшатишни талаб қилган.

Воқеадан сўнг мактаб жамоатчиликдан кечирим сўраган ва таълим муассасаси ходими ишдан четлаштирилганини маълум қилган. Ўз навбатида, ўқитувчи ҳам қилган ишидан афсусдалигини билдирган.

133