Мисрда ўн қаватли уй қулаб тушди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Мисрда ўн қаватли уй қулаб тушди

ByМухбир

Mar 27, 2021

27 март куни Миср пойтахти Қоҳирада ўн қаватли уйнинг қулаб тушиши оқибатида беш киши ҳалок бўлган, 23 нафар одам жароҳатланган.

Маълумотларга кўра, ҳалокат тунда Гиср-эс-Суэйс аҳоли зич жойлашган ҳудудидаги бинода содир бўлган. Айни дамда қутқарувчилар қурбонларни қутқариш ишларини олиб бормоқдалар. Бундан ташқари, қулаб тушган уй қолдиқлари остида қолган бутун бошли оилани қидириш ишлари давом этмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, уй хўжайини бино устида ноқонуний икки қават қургани сабаб бўлиши мумкин. Маҳаллий прокуратура ушбу факт бўйича текширув бошлаган.

2007 йилнинг 7 май кунида ҳам Қоҳирада тўрт қаватли уй қулаб тушган, натижада уч киши ҳалок бўлган эди.
Камбағаллар яшайдиган ҳудуддаги фожиалар қурилиш ишларида хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик ва таъмирлаш ишлари йўқлиги сабабли содир бўлган.

Яшовчилар муниципиал ҳукумат билан келишмаган ҳолда қўшимча бинолар қуриши шундай оқибатларга олиб келиши кўп учрайдиган ҳолат.

113