Телефон сотиб олган харидор сотувчига қалбаки 500 доллар бериб кетди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Телефон сотиб олган харидор сотувчига қалбаки 500 доллар бериб кетди

ByМухбир

Mar 27, 2021

Олмазор туманида уяли алоқа воситасини сотган фуқарога харидор томонидан қалбаки 500 АҚШ доллари берилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.О. “OLX” интернет савдо дўкони орқали нотаниш шахсга “Iphone XS Max” русумли уяли алоқа воситасини 500 АҚШ долларига сотишга келишади.

Харидор у билан уяли алоқа воситасини олиш учун кўришган вақтида 5 дона қалбаки 100 АҚШ доллари купюраларини бериб кетганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

118