Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини ўлимига сабабчи бўлди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Dush. Iyul 4th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини ўлимига сабабчи бўлди

ByМухбир

Mar 28, 2021

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ отряди учинчи сафарбар гуруҳи инспектори, сафдор Данияр Қаирбоев ўз хизмат вазифасини бажариш пайтида ҳалок бўлди

Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

2021 йил 21 март куни Мўйноқ тумани ҳудудидаги 4Р-173 автомобиль йўлининг 91-93 километри оралигида ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида УАЗ-3303 русумли автотранспорт воситасини тўхтатиш вақтида уни маст ҳолда бошқариб келаётган ҳайдовчи инспекторни уриб юборди.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатда тан жароҳатини олган инспектор шифохонада ўзига келмасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

112