10 гектар ерни 30 миллион сўмга олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Dush. Iyul 4th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

10 гектар ерни 30 миллион сўмга олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

ByМухбир

Mar 28, 2021
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида фуқаро Х.С. нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида яна бир фирибгарлик жинояти фош этилди.

Бу ҳақда Департаментнинг Корақалпоғистон Республикаси бошқармаси матбуот хизмати ЎзА мухбирига маълум қилди.

Фуқаро Х.Н. ариза муаллифининг ишончига кириб, унга 30 миллион сўм эвазига боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш учун Тўрткўл тумани ҳудудидан 10 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда қилган. Натижада 2021 йил 23 март куни Тўрткўл тумани Ёшлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ариза муаллифи Х.С.дан 30 миллион сўм пулни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Корақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фуқаро Х.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасига юборилди.

120