Фарғонада фермер хўжалигидан 16.500 АҚШ долларини ўғирлаган шахс қўлга олинди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Фарғонада фермер хўжалигидан 16.500 АҚШ долларини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти , Олтиариқ туманида 22 март куни қўшни республика фуқароси Х.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс У.Х. га тегишли фермер хўжалигига қарашли дала шийпонида жойлашган хонага ғайриқонуний равишда кириб, ушбу хонада бўлган ўзига тегишли 16.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.И. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

132