Uzbekistan Airways юк олиб ўтиш қоидаларини ўзгартирди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Uzbekistan Airways юк олиб ўтиш қоидаларини ўзгартирди

ByМухбир

Mar 29, 2021

28 мартдан Uzbekistan Airways барча йўналишларда Piece Concept (юклар сонига кўра) тартиби бўйича олиб ўтиладиган юк меъёрларини киритмоқда. 

Мазкур тартиб Ўзбекистон – Истанбул/Дубай/Шаржа ва орқага қайтиш йўналишларига нисбатан татбиқ қилинмайди.

Бизнес синфи:

• 3 ўлчов суммаси бўйича 32 кгдан ошмаган ва габарити 158 см дан ошмаган оғирликдаги 1 рўйхатга олинган юк, (INF) ўрни берилмаган чақалоқ учун 3 ўлчов суммаси бўйича 10 кгдан ошмаган ва габарити 115 смдан ошмаган 1 рўйхатга олинган юк;

Иқтисод синфи:

• 3 ўлчов суммаси бўйича 23 кгдан ошмаган ва габарити 158 см дан ошмаган оғирликдаги 1 рўйхатга олинган юк, (INF) ўрни берилмаган чақалоқ учун уч ўлчов суммаси бўйича 10 кгдан ошмаган ва габарити 115 смдан ошмаган 1 рўйхатга олинган юк;

Қўл юки:

• Иқтисод синфи учун – 1 ўрин учун 8 кг;

• Бизнес синфи учун – 1 ўрин учун 10 кг.

Қўл юки ўлчами уч ўлчов суммаси бўйича 115 смдан ошмаслиги лозим.

Ўзбекистон – Истанбул/Дубай/Шаржа ва орқага қайтиш йўналишларида олиб ўтиладиган юк меъёри Weight concept (оғирлигига кўра) тартиби бўйича амал қилади. Шу билан бирга Истанбул/Дубай/Шаржага/дан бўлган ўтувчи халқаро йўналишларда олиб ўтиладиган юк меъёри PC бўйича қўлланилади (истисно Ўзбекистоннинг шаҳарларига/дан – Истанбул / Дубай / Шаржа ва орқага қайтиш ўтувчи йўналишларида олиб ўтиладиган юк меъёри Weight concept тартиби бўйича қўлланилади);

Нью-Йорк ва Пекин учун олиб ўтиладиган юк меъёри ўзгаришларсиз қолади (истисно Тошкент – Нью-Йорк ва орқага қайтиш йўналишида 2021 йил 28 мартдан сотув учун қайтарилмаслик шарти билан иқтисод синфи тарифлари бўйича 23 кгдан ортиқ бўлмаган 1 PC олиб ўтиладиган юк меъёри белгиланади).

Чиптани сотиб олишда тарифларни қўллаш шартлари ва қоидалари билан танишиб чиқиш сўралмоқда.

177