Самарқандда ис газидан заҳарланган 4 нафар фуқаро вафот этди
Жорий йил 28-март куни соат тахминан 11:00 ларда Самарқанд шаҳри М.Шайхзода МФЙ, Лахутий кўчаси 31-уйда вақтинча яшовчи 5 нафар фуқаролар заҳарланган.
Бунга сабаб хонадонда ўрнатилган иситиш печи (голланд печи) дан ис гази ажралиб чиққан.
Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Натижада, улардан 4 нафар фуқаро вафот этиб, 1 нафари эса кучли заҳарланиш аломатлари билан RSHTTYOIAM Самарқанд филиалига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
