• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

1 апрелдан Сўх туманига Риштон орқали ўтиладиган йўл очилади

ByМухбир

Mar 29, 2021

Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Kun.uz мухбирига берган интервьюсида Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегацияларининг 24-25 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашувлари давомида бир қатор оғир чегаравий масалалар ечимини топганини айтиб ўтди. 

Унинг сўзларига кўра, 1 апрелдан Риштон тумани орқали Сўх туманига олиб борадиган йўл очилади. Натижада, аввал 80 км йўл босиб бориш керак бўлган ҳудудга янги йўл орқали 19 км масофа билан етиб борилади. 

Ҳокимнинг сўзларига кўра, Сўх туманига қатнаш учун одамлар ташишга мўлжалланган микроавтобуслар қатнови ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Сўхга олиб борувчи йўлни таъмирлаб беришни Ўзбекистон томони ўз зиммасига олган.

118