Ўзига тегишли бўлмаган 50 сотих ерни 75 млн.га сотмоқчи бўлган фермер ушланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 8th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ўзига тегишли бўлмаган 50 сотих ерни 75 млн.га сотмоқчи бўлган фермер ушланди

ByМухбир

Mar 29, 2021

Ўзига тегишли бўлмаган 50 сотих ерни 75 млн.га сотмоқчи бўлган ангорлик фермер ушланди

Бош прокуратураси ҳузуридаги департаментнинг маълум қилишича . Ангор туманида фаолият юритувчи фермер хўжалиги раҳбари Ч.Ў. фуқаро М.га «Амузанг» каналининг қирғоқ бўйи муҳофаза ҳудудига қарашли 50 сотих ер майдонини 75 млн сўмга сотмоқчи бўлган.

Департаментнинг Ангор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фермер 50 сотих ер майдони учун келишилган 75 млн сўмнинг 35 млн сўмини олаётган вақтда ушланган.

Фермер фуқарони уй-жой қуриш учун сотилаётган ернинг ҳужжатларини расмийлаштириб беришга ишонтирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ч.Ў.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

108