Бухорода қурилаётган бинонинг бир қисми қулаб тушди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Бухорода қурилаётган бинонинг бир қисми қулаб тушди

ByМухбир

Mar 29, 2021

Бухоро шаҳрида қурилаётган икки қават бинонинг бир қисми қулаб тушди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Маълум қилинишича, 29 март куни соат 14:30 лар атрофида Бухородаги 5-микрораёнда (Орбита) қурилаётган бинонинг бир қисми қулаб тушган.

Ушбу ҳодисага бинонинг яқин атрофида қазиш ишлари олиб борилаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.

Бухоро вилояти ҳамда Бухоро шаҳри ҳокимлиги вакиллари воқеа жойига етиб борган. Бухоро шаҳар ҳокими матбуот котиби Рифат Элмуродовга кўра, мазкур манзил автомобилларни ювиш шохобчаси. Шохобчадан унча узоқ бўлмаган манзилда иш бошлаган қурувчи ташкилот қурилиш ишлари стандартига риоя қилмаган.

Бирламчи ўрганувларга кўра, ҳолатнинг содир бўлишида ҳар икки тадбиркор ҳам камчиликка йўл қўйгани аниқланган.

Ҳодиса оқибатида жабр кўрганлар ҳақида маълумот йўқ. Ҳолат ўрганилмоқда.

282