Ўзбекистонга "иссиқхона қуриш ускуналари" номи остида электромобиль кириб келаётгани фош этилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ўзбекистонга «иссиқхона қуриш ускуналари» номи остида электромобиль кириб келаётгани фош этилди

ByМухбир

Mar 30, 2021

Ўзбекистонга «иссиқхона қуриш ускуналари» номи остида электромобиль кириб келаётгани фош этилди

Республикамиз ҳудудига товар ва транспорт воситаларини ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳолда олиб киришга қарши бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда, дея хабар берди Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати. 

 Хусусан,  Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан келтирилган ҳужжатларга кўра, “Замонавий иссиқхона қуриш учун ускуналар” дея кўрсатилган юк контейнери божхона кўригидан ўтказилганда, йўл юк-кузатув хужжатларида кўрсатилмаган қиймати  120 млн.сўмлик 1 дона электромобиль борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

158