• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкент вилоятида 15 ёшли қиз эр-хотиннинг шахсий фото-видеоларини тарқатмаслик учун пул талаб қилди

ByМухбир

Mar 30, 2021

Тошкент вилояти Бекобод туманида эр-хотиндан сир сақланиши лозим бўлган ўзаро сурат ва видеоёзувларни тарқатиб юбормаслик учун пул сўраган 15 ёшли қиз ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 25 март куни Бекобод шаҳар ИИБ бошлиғи номига 36 ёшли М.Г. ариза билан мурожаат қилиб, бу ҳақда маълум қилган. Унинг аризасига кўра, турмуш ўртоғининг муқаддам фойдаланган абонент рақамидан номаълум аёл қўнғироқ қилиб, хотини Ш.В. билан унга тегишли сир сақланиши лозим бўлган ўзаро сурат ва видеоёзувларни интернет ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитган.

Маълум қилинишича, номаълум аёл фото ва видеоларни тарқатиб юбормаслик учун улардан 5 миллион сўм талаб қилган. Бекобод шаҳрининг 14-даҳаси ҳудудидаги такси ҳайдовчиси орқали бериб юборилган 500 АҚШ долларини номаълум аёл товламачилик йўли билан олаётганида ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, ундан 500 АҚШ доллар ашёвий далил тариқасида олинган.

Қайд этилишча, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 9-синф ўқувчиси 15 ёшли М.Х. содир этгани аниқланган. У Ш.В.га тегишли бўлган абонент рақамни сотиб олиб, ушбу рақамга Telegram очиб, эски хотираларни тиклаши натижасида ўзга шахсларнинг фото ва видеосуратларини қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан вояга етмаган М.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

188