Президентнинг тегишли қарорига биноан, Шахрух Шатургунович Шарахметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб тайинланди.
Ш.Шарахметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисод, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ўз фаолиятини Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган Ш.Шарахметов турли йилларда Иқтисодиёт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси каби нуфузли ташкилотларда масъул лавозимларда меҳнат қилди. Ш.Шарахметов Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланишидан аввал Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Аввалроқ Монополигия қарши курашиш қўмитасининг собиқ раиси Нажмиддинхўжа Шарипов Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
