Автокран ва 4 та автомобиллар ўртасида ЙТХ содир бўлди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Автокран ва 4 та автомобиллар ўртасида ЙТХ содир бўлди

ByМухбир

Mar 30, 2021

ФВВ қутқарувчилари томонидан 4 та автомобиллар билан содир бўлган ЙТХ оқибатлари бартараф этилди

Ҳодиса «Тошкент-Ўш» халқаро автомобил йўлининг 249 километрида содир бўлди. Фарғона водийси томон йўл олган автокран ҳайдовчиси тўсатдан бошқарувни йўқотган, натижада у олдинда кетаётган «Jentrа»га, сўнгра қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб яна учта машинага урилган.

Автоҳалокат кўлами катта бўлишига қарамай, аварияда қурбонлар йўқ. Автокран ҳайдовчиси оёғидан жароҳат олган, уни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари махсус қутқарув воситалари ёрдамида салондан чиқариб олишди.

Шунингдек, автомашиналардан бирининг ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олди. Авария оқибатлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Қамчиқ» махсус ёнғин қутқарув бошқармаси қутқарувчилари томонидан зудлик билан бартараф этилди.

176