• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Наманганда 16 ёшли йигитлар 17 млн сўмлик телефонларни ўғрилаб кетишди

Жорий йил 13 март куни соат 21:30 дан 14 март куни соат 07:00 гача бўлган вақт оралиғида, Норин туманида яшовчи, якка тартибдаги тадбиркорнинг телефон аксессуарлари дўконига кириш эшиги ойнасини синдириш йўли билан очиб кириб, дўконда бўлган умумий нархи 17.000.000 сўмлик турли-хил русумдаги 17 дона уяли телефон аппаратларини ўғирлаб кетилади.

Бу жиноятни Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи 2 нафар 16 ёшли йигитлар қилганлиги аниқланиб улардан далилий ашёлар олинди.

Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида фош этилди

134