Маълум бўлишича, 28 март куни соат 09.30ларда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи 1979 йилда туғилган фуқаро А.Ш. икки нафар (6 ва 3 ёшдаги) фарзандларини Мингбулоқ туманидан оқиб ўтувчи “Сирдарё” дарёси устида жойлашган кўприкдан ташламоқчи бўлган.
Келтирилишича, аёл уларни кўприкдан ташлаётган пайтида Қўриқлаш бошқармаси ушбу ҳудудда хизмат ўтаётган 2-Алоҳида отряд ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.
Ҳолат юзасидан, Тўрақўрғон туман ИИБ, туман ҳокимият вакиллари ва оила аъзоларига хабар берилган.
