• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қашқадарёда аҳолининг қўй ва эчкиларини бўғизлаб кетаётгани номаълум ҳайвон ушланди

ByМухбир

Mar 31, 2021

Қашқадарёда аҳолининг қўй ва эчкиларини бўғизлаб кетаётгани айтилган номаълум ҳайвон одамлар томонидан уриб ўлдирилди

«Қашқадарё аҳли» Telegram канали админи Жавоҳир Бахтиёровнинг хабар беришича, вилоятнинг Касби туманидаги «Қоратепа» маҳалласида 2021 йилнинг 23 мартидан 28 мартигача 9 та хонадондаги 30 бошга яқин майда шоҳли моллар бўғизлаб кетилган. Бу ҳақда блогерга хабар берган мурожаатчилар қўй ва эчкиларини номаълум махлуқ бўғизлаб кетаётганини айтган.

«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган «Қоратепа» МФЙ раиси Ҳотам Холматов эса қўй ва эчкиларни бўғизлаб кетаётган ҳайвон ит бўлиши мумкинлигини айтиб, аҳоли ваҳимага берилиб, воқеани бўрттираётганини билдирди.

«Шоқол дейишди, ундан сўнг бўри деган тахминни ҳам айтишди. Ҳамаси бекор, бу гаплар одамларнинг ваҳимаси. Тўғри, қўй ва эчкиларнинг бўғизлаб кетилаётганини кўряпмиз, аммо бу ишни ит қилаётган бўлиши мумкин деган тахминдамиз», — дейди МФЙ раиси.

Касби туманида аҳолининг қўй ва эчкиларини бўғизлаб кетаётгани айтилган номаълум ҳайвон одамлар томонидан уриб ўлдирилигани айтилмоқда

157