Оммавий тартибсизликларга даъват қилганлар жиноий жавобгарликка тортилади - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 1st, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Оммавий тартибсизликларга даъват қилганлар жиноий жавобгарликка тортилади

ByМухбир

Mar 31, 2021

оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди.

Унга кўра, мазкур қилмишни содир этган шахслар БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ОАВ, телекоммуникациялар тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

125