“Оиласини ташлаб қўймадим” – Шукрулло Исроилов маст ҳолатдаги ички ишлар ходимининг ўлимига сабабчи бўлганини айтиб берди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

“Оиласини ташлаб қўймадим” – Шукрулло Исроилов маст ҳолатдаги ички ишлар ходимининг ўлимига сабабчи бўлганини айтиб берди

ByМухбир

Mar 31, 2021

Таниқли сўз устаси Шукрулло Исроилов 1999 йилда содир бўлган воқеани эслаб ўтди. Бу ҳақда аниқ.уз нашри хабар қилди.

Унинг айтишича , 1999 йили машинада келаётганимда маст ҳолатдаги милиция ходими йўлимга чиқиб кетиб, урилиб, айланиб, боши билан тушган асфальтга. Дарҳол машинага ортиб, касалхонага олиб борганман.

Ўша ерда вафот этган. Энди бу фалокат, ҳеч ким кўчага ўламан деб чиқмайди. Унинг айби ичганида бўлган. Келаётганимда чайқалиб, йўлимга чиқиб кетиб қолган. Энди тақдири шунақа экан.

Унинг аёлига қараганман, улар асли вилоятдан бўлган. Тошкентга прописка қилиб берганман, уй олиб берганман. Ташлаб қўймаганман. Болалари катта бўлиб қолди ҳозир. Шу пайтгача боқиб, рози-ризолик қилганмиз», — дейди сўз устаси.

228