Маълум қилинишича , 2021 йил 27 февраль куни Косон тумани “Арабхона” МФЙда яшовчи Б.Б ТИИБ ариза билан мурожаат қилади.
Косон тумани “Қуйбоғ” МФЙда яшовчи Д.М 2021 йил 04 январь куни ўзига тегишли бўлган Косон тумани “Арабхона” МФЙда жойлашган “Гули нур савдо” МЧЖга қарашли савдо дўконига келиб унга пулини 2-3 кунда олиб келиб беришликни ваъда қилган ҳолда, ундан “Sunny Gold” ва “Готовим дома” номли жами бўлиб, 83.905.000 сўмлик ёғ-маҳсулотларини олиб кетади.
Пулларини ҳозирги кунга қадар бермасдан келаётганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан Д.М.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
