«Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор ёғди. Кучли шамол ва туман.
«Қамчиқ» довонида қор ёғишда давом этиб, йўлда музламалар юзага келишини олдини олиш мақсадида қум-туз аралашмаси сепилмоқда.
Ўз навбатида Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан йўлларни қордан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.
