Қарши шаҳрида қурилган арзон уй-жойларда ҳокимлик ходимлари яшаган.
Бу ҳақида 31 март куни Қамаши туманидаги халқ билан очиқ мулоқотда Зоир Мирзаев маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, 92 та хонадондан 23 тасини ҳокимиятни ишчилари олган бўлиб чиққан.
«Барчасини чақириб, шармандасини чиқариб, оддий фуқароларга олиб берганмиз», – дейди З.Мирзаев.
