• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Намангандаги боғчада 6 ёшли бола иссиқ сувдан куйиб вафот этди

ByМухбир

Apr 4, 2021


Наманган вилояти Давлатобод туманидаги боғчаларнинг бирида 6 ёшли бола иссиқ сувдан куйиб вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилоят прокуратураси хабар бермоқда.


Маълум қилинишича, Давлатобод тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 31-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган, 2015 йилда туғилган У.Ҳ. жорий йилнинг 5 февраль куни ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида муассаса иссиқ сув тизимидаги жўмракни очиб юборган. Оқибатда 2-даражали 65 фоиз куйиш билан тан жарохати олиб, вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига ётқизилган.


Вояга етмаган У.Ҳ. 2019 йил 27 февралдан буён ушбу муассасада ақлий ривожланишнинг орқада қолиши ташхиси билан тарбияланаётгани маълум бўлган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан вояга етмаган фуқаро У.Ҳ. куйиш оқибатида олган тан жарохатлари туфайли 24 февраль куни вафот этган.

Наманган вилоят СТЭБнинг 24.02.2021 йилги 70-сонли хулосасида, марҳум У.Хошимовнинг ўлими – қайноқ сувдан бош, юз ва тананинг бошқа қисмларининг 2,3-даражали 70% куйиши асорати натижасида полиорган юрак қон-томир етишмовчилиги натижасида ўлимга олиб келганлиги ва мурда танасида куйишдан бошқа тан жароҳатлари аниқланмаганлиги кўрсатилган.  

Мазкур ҳолатга тергов йўли билан баҳо бериш зарурияти туғилганлиги сабабли, Ўзб. Рес. ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми, 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Натижалари ҳақида маълум қилинади.

231