• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қўқонда аёлнинг бир жуфт тилла сирғасини тортиб олган шахс қўлга олинди

Маълум бўлишича, 01 апрель куни Т.М. А.Тўқай кўчасида У.Т. исмли аёлни қўлида бўлган нархи 2.500.000 сўмлик бир жуфт тилла сирғасини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

209