ССВ сохта «табиблар» таъсирига тушиб қолишдан огоҳлантирди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

ССВ сохта «табиблар» таъсирига тушиб қолишдан огоҳлантирди

ByМухбир

Apr 5, 2021

Келиб чиқиши Ироқнинг Курдистон вилоятидан бўлган Мулло Маҳмуд Ҳасан Али Калак Курдистоний бир неча кун муқаддам ўзининг YouTube-саҳифасида Ўзбекистонга ташриф буюриши, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига боришини маълум қилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам фуқароларни сохта «табиб»ларга ишониб қолмасликка чақирди.

ССВ хабарида қайд этилишича, замонавий тиббиёт илмий асосланган ва клиник амалиётда ўз тасдиғини топган натижаларга, халқ табобати эса узоқ йиллик кузатув, синов ва тажриба натижаларига таянади. Илоҳий шифонинг асосини эса ишонч ва эътиқод ташкил этади.

Инсон руҳияти орқали даволашни мақсад қилган яна бир тоифа табиблар борки, ҳамма вақт ҳам уларнинг усулларини қувватлаб бўлмайди.

Жумладан, гипноз ва экстрасенслик қобилиятларидан фойдаланиш орқали, биоток ва энергетика майдонлари ҳамда турли диний удумларни қўллаш ёрдамида даволашга уриниш ана шулар жумласидандир.

Касалликларни турли ноодатий йўллар билан даволашга даъвогарлик қилаётган фирибгарларни ҳаётимизда кўп учратамиз. Бу борада ижтимоий тармоқларда қизғин мулоҳазалар бўлганлигини кўпчилик эслайди ҳам.

Шу ўринда аҳолининг ишонч ва эътиқодидан фойдаланиб, соҳта табиблик фаолияти билан шуғулланаётган айрим кимсаларнинг алдовига учраб қолишдан огоҳ этмоқчимиз.

❗️Ноодатий йўллар билан даволашни таклиф қилаётган айрим сохта табиблар таъсирига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинг.

Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 декабрда 3111 рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида”ги низомда ҳам оккультизм-афсун, шунингдек диний маросимлар орқали касалликларни даволаш халқ табобати ҳисобланмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Блогер, Туркиянинг Фотиҳ Султон Меҳмед университети докторанти Муҳаммад Одил Ҳамид Мулло Маҳмуд Ҳасан Али Калак Курдистоний ҳатто СПИД, саратон каби касалликлардан халос қилиш, кўрларнинг кўзини, карларнинг қулоғини очишини даъво қилишини айтиб ўтди.

290