Бухоро шаҳри 5 апрель куни ўзига хос ажойиб жанг кечасига мезбонлик қилди. Аниқроқ қилиб айтганда, Бухоро вилояти ва шаҳрининг собиқ ҳокимлари Ўктам Исаевич Барноев ҳамда Карим Жамолович Камоловнинг ёрқин хотирасига бағишланган тўртта яккакураш тури бўйича халқаро турнир ўтказилди.
Ҳамюртимизга кеча қирғизистонлик Рустам уулу Руслан рақиблик қилди. Шохасан Мирзаматов Қирғизистонлик рақибини 1 – раунда техник нокаутга учратди
