• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси 39 ёшли пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлди

ByМухбир

Fev 7, 2021

Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси белгиланмаган жойдан ўтмоқчи бўлган 39 ёшли пиёдани уриб юборди . Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди .

2021 йил 30 январь куни тахминан соат 00.10 да Шайхонтоҳур туманидаги Тошкент халқа автомобиль йўлида 26 ёшли Бухоро вилоятилик Учқун Р. “Cobalt» русумли автомобилни (давлат рақами 80 Р 269 NA) бошқариш давомида йўлни белгиланмаган жойдан ўтмоқчи бўлган 39 ёшли Сурхандарёлик Қаҳрамон Н.ни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёда олган бадан шикастлари туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси бўйича жиноийи ш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

91