Самарқанд вилояти ИИБ Пахтачи туманида бир гуруҳ фуқаролар электр энергияси йўқлигидан норози бўлиб, йўл бўйига чиққани юзасидан маълумот берди.
5 апрель куни Пахтачи тумани “Сарой” маҳалласида яшовчи 15-20 нафар фуқаролар шу маҳаллада ўрнатилган трансформатор бузилганлиги сабабли, электр энергияси йўқлигидан норози бўлиб, М-37 йўлининг Пахтачи тумани Сарой маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қатнов қисмини ёпишга ҳаракат қилишган.
Ҳодиса жойига ИИБ ходимлари бориб, фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уйларига тарқатиб юборилган.
Ҳозирда ушбу маҳаллага янги трансформатор олиб келиб ўрнатилмоқда.
