Makro Samarqand Darvoza’дан расман кетди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Makro Samarqand Darvoza’дан расман кетди

ByМухбир

Apr 6, 2021

Makro супермаркетлар тармоғи («Дарвоза Савдо» МЧЖ) савдо-кўнгилочар марказини расман тарк этди, деб хабар бермоқда Spot.

Бу Makro’нинг даъволарини қондиришдан бош тортган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 24 февралдаги қароридан кейин юз берди.

7 январь куни Ўзбекистондаги Carrefour брендини бошқарадиган Дубайнинг Majid al-Futtaim компанияси Samarqand Darvoza ва Compass’га эгалик қилувчи UzOman фонди билан ушбу савдо-кўнгилочар марказларида Makro дўконлари ўрнда гипермаркетларни очиш тўғрисида шартнома имзолаганини эълон қилди.

Makro супермаркетлар тармоғи бошқарувчиси Роман Сайфулин буни Makro ва унинг харидорлари учун кутилмаган «совға» бўлганини айтганди, «айниқса, якунланмаган шартномаларни ҳисобга олганда».

Компания уларнинг ҳуқуқлари қўпол равишда бузилган деб ҳисоблаган — савдо ва кўнгилочар марказ ижарага бериш шартларини бошқа даъвогарлар билан тенг шароитларда таклиф қилиш мажбурияти бўлган.

8 январь куни супермаркетлар тармоғи маъмуриятдан янги муддатга, учинчи шахс билан тенг шароитларда шартнома имзолаш таклифини билдиришларини талаб қилган, бироқ уларга рад жавоби берилган. Муаммони ҳал қилиб бўлмагани учун компания судга мурожаат қилган. Шу билан бирга, январь ойи охирида Samarqand Darvoza ходимлари Makro савдо майдончаси ва омборини электр энергиясисиз қолдирган.

Савдо марказининг вакиллари судда Carrefour билан шартнома тузилмаганлиги ва «Gazeta.uz»да эълон қилинган хабарни (Carrefour Makro ўрнини эгаллаши ҳақида) Makro таъкидлаётган устун ҳуқуқни қўллаш учун етарли асос деб ҳисобламаган.

Шу муносабат билан Makro 24 март куни Samarqand Darvoza’даги жойини тўлиқ бўшатди ва ташқи реклама конструкциялари олиб ташланди. Компания шу билан ушбу масала ёпилганини маълум қилди.

Дастлаб Samarqand Darvoza The Tower Маll Management Group’га тегишли эди, аммо 2019 йилдан буён унга ҳамда Compas савдо-кўнгилочар марказига Ўзбекистон—Уммон инвестиция компанияси эгалик қилиб келмоқда.

207