Фарғона вилояти Риштон туманида «Хизр бува» зиёратгоҳида ўғрилик қилган 35 ёшли аёл қўлга тушди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 2 апрель куни соат 11:30 ларда номаълум шахс зиёратгоҳга келган 54 ёшли М.У.нинг кийими чўнтагидан 600 000 сўм ва 41 ёшли С.Ш.нинг сумкасидан 500 000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган. Риштон тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни муқаддам судланган 35 ёшли М.Э. содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган ва унинг ёнидан чиққан 875 000 сўм пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
