Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди
6 апрель ҳолатига кўра, 49 200 нафар фуқаро эмланган. Шундан 29 860 киши AstraZeneca инъекциясини, қолган 19 742 киши эса хитой-ўзбек вакцинасини қабул қилган.
«Шу кунга қадар, қайд этилган ножўя таъсирларнинг сони 71 тани ташкил этди. Эмланганлар орасида тана ҳароратининг 37,5 даражадан бироз ошиши (45,7%), танада бироз оғриқлар (21,2%), эмланган жойда қичишишлар (14,1%), инъекция ўрнида оғриқ содир бўлиши (11,2%), асабийлашиш, ҳолсизланиш ва қўрқиш (2,2%) каби белгилар кузатилган», — деди Отабеков.
Унинг таъкидлашича, «улар орасида бирорта ҳам жиддий асоратлар кузатилмаган». Шу билан бирга, СЭС раҳбари ўринбосари ножўя таъсирлар қайси вакцинага алоқадорлиги борасида фикр билдирмаган
