• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Павел Дуров Дубай валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди

ByМухбир

Fev 7, 2021

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдан ибн Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум билан учрашди деб ёзади Meduza Дубай ҳукумати матбуот хизматига таяниб.

Учрашувда шайхнинг маълум қилишича, Дубайда яратилган ва бизнес учун қулай бўлган шароит кўплаб технологик стартапларнинг ривожланишига ёрдам берган. Дуров шаҳарнинг бутун дунёдан келган тадбиркорлар учун марказга айланганини тасдиқлади.

«Мен бозор қиймати 20 миллиард доллардан зиёд ва фойдаланувчилари 570 миллиондан ортиқ бўлган Telegram платформасининг асосчиси Павел Дуров билан учрашдим ва ундан БАА ўлкасида туғилган илҳомлантирувчи муваффақият тарихи ҳақидаги тафсилотларни билиб олдим», — деб ёзди шайх ўз Twitter’ида.

Павел Дуров 2017 йилда Дубайга кўчиб борган ва у ерда Telegram офисини очган эди. У Bloomberg’га тушунтиришича, бу шаҳарни солиқлар пастлиги учун танлаган. «Даромадимизнинг деярли ярми солиқларга кетиши мумкин. Аслида бу бир йилда 180 кун ҳукумат фойдасига ишлайсиз дегани. Ўйлайманки, ўзим ишлаб топаётган пулларни жамоат фойдаси учун қўллашнинг яхшироқ йўлини топа оламан», — деган эди Дуров.

140