Ўзбекистон Россиядан 10 та метро поездини қанчага сотиб олиши маълум қилинди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ўзбекистон Россиядан 10 та метро поездини қанчага сотиб олиши маълум қилинди

ByМухбир

Apr 9, 2021

Тошкентда 5-7 апрель кунлари илк бор ўтказилган «Иннопром» халқаро саноат кўргазмасида  «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Ҳусниддин Ҳосилов «Россия экспорт маркази» АЖ раҳбари билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда «Dunyo» хабар берди.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг 12 январдаги «‘Тошкент метрополитенининг ерусти линияси учун ўнта метро поездини сотиб олиш’ лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, «Тошкент метрополитени» УК ва «Метровагонмаш» АЖ (Россия) ўртасида 10 та метро поездини (40 та вагон) 52,85 миллион еврога сотиб олиш бўйича шартнома имзоланган.

Кредитларни молиялаштириш «Ривожланиш ва ташқи иқтисодий ишлар банки» давлат корпорацияси (30,40 милион евро) ва Россиянинг экспорт-импорт банки (22,40 миллион евро) манбалари ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, 5 та метро поездини етказиб бериш 2021 йилнинг ёз фаслида амалга оширилади. Қолган 5 та поезд эса 2021 йил охиригача етказиб берилади.

184