Тошкент шаҳрида «Наврўз» тўйхонаси бузиб ташланди. - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 8th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкент шаҳрида «Наврўз» тўйхонаси бузиб ташланди.

ByМухбир

Apr 9, 2021

Тошкент шаҳридаги “Наврўз” тўйхонаси бузилди. Ушбу бино бузилиши акс этган видеолавҳа тармоқларда тарқатилди.

Маълум бўлишича, Халқлар дўстлиги саройи ёнидаги ушбу бино ўрнида бошқа иншоотлар барпо этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномаларида берилган топшириқлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Миллий боғ ҳудудида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейининг янги биноси, янги Миллий драма театр биноси, машҳур япониялик архитектор Тадао Андо лойиҳаси асосида Давлат санъат музейининг намойишлари комплекси, ёш олимлар, ёшлар ва китоб ихлосмандларига хизмат кўрсатишга мўлжалланган, илм-фан ва санъатнинг турли соҳаларига оид босма ва электрон даврий нашрларнинг улкан салоҳиятига эга бўлган ҳамда 1,5 млн дона китоблар фондини ўз ичига олган улкан Кутубхона биноси қурилиш ишлари бошланди.

198