• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Судьяни пора олишда айблаган икки мухбир Элёр Тожибоев ҳамда Акбар Нуримбетовлар озод этилди

ByМухбир

Apr 10, 2021

9 апрель куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига Effect. uz Ахборот агентлигининг мухбирлари Элёр Тожибоев ҳамда Акбар Нуримбетовлар етиб боришди, дея хабар бермоқда Effect .uz

  Маълум бўлишича, Тожибоев ҳамда Нуримбетов  Сурхондарё вилояти прокуратурасида давом этган тергов жараёнларида ўз кўрсатмаларини берган.

  Шундан сўнг, улар тилхат асосида қўйиб юборилиб, тергов жараёнида терговчи томонидан уларга ҳеч қандай тазйиқ ва босимлар ўтказилмаган.

  Шунингдек мухбирлар терговда ўз бўйниларига қўйилган айбловларга иқрор бўлишмаган. Энди икки журналистга нисбатан суд жараёни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

246