Шаҳрихонда фойдаланишга яроқсиз «Алвасти кўприк» ўрнига бошқа кўприк қуриб берилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 8th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Шаҳрихонда фойдаланишга яроқсиз «Алвасти кўприк» ўрнига бошқа кўприк қуриб берилди

ByМухбир

Apr 10, 2021

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли «Кўприкқурилиш» трести унитар корхонаси томонидан Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги Шаҳрихонсой канали устидан ўтувчи янги кўприк қурилди. Бу ҳақда АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, маҳаллий аҳоли томонидан ушбу кўприкка «Алвасти кўприги» номи берилган. Сабаби илгари бу ердан юриш жуда хавфли бўлган. Кўприкдан фақат пиёдалар фойдаланган ва ушбу кўприк хавфсизлик талабларига умуман жавоб бермаган. Ҳатто Шавкат Мирзиёев ҳам мазкур кўприкни танқид қилган эди.

«Ўзбекистон темир йўллари» ташаббуси билан қурилган янги кўприкда нафақат пиёдалар учун, балки маҳаллий аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ҳам шароит яратилган. Мазкур иншоот 50–60 тоннагача бўлган юкни бемалол кўтара олиш имкониятига эга экани таъкидланган.

Маълумот учун, темир-бетон кўприкнинг эни 7 метр, узунлиги 32 метрдан иборат.

199