Навоийлик қизларнинг шаънини булғашга уринган йигитлар қўлга олинди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Dek 10th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Навоийлик қизларнинг шаънини булғашга уринган йигитлар қўлга олинди

ByМухбир

Apr 10, 2021

Ҳолатни зудлик билан Ички ишлар бошқармаси ўз назоратига олди ҳамда гумонланувчи йигитларнинг шахсига ойдинлик киритишга киришишди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Қисқа фурсатларда олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур фуқаролар Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи Суннат Тожиев ҳамда Беҳруз Бекпўлатов эканлиги аниқланди. Ҳолат 8- апрелда тунги соат 22:00 ларда тасвирга олинган. Йигитларнинг айтишича бу шунчаки ҳазил тариқасида олинган ва улар қилган ишидан чин дилдан пушаймонлигини билдиришиб Навоийлик барча хотин қизлардан узур сўрашди.

Қанийди биргина узур билан қилинган хатони тузатиш имкони бўлса… Ҳозирда ҳолат юзасидан йиғилган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига юборилган. 

296