Мурот Хонтўраев октагонга қайтмоқда - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Мурот Хонтўраев октагонга қайтмоқда

ByМухбир

Apr 12, 2021

Ўзбекистон ММА федерацияси раиси ўринбосари Мурод Хонтўраев октагонга қайтмоқда.

Бу ҳақида Қўқон шаҳрида ташкил этилган ММА жанг учун ташкил этилган матбуот анжуманида UFC жангчимиз Маҳмуд Мурадов маълум қилди. Мурадовнинг маълум қилишича, у янги промоушен ташкил этмоқчи ва декабрь ойида «Ҳумо Арена» саройида катта ММА кечаси бўлиб ўтади. Кечанинг марказий баҳсида эса айнан Мурод Хонтўраев октагонга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, «Осиё айиғи» номи билан машҳур бўлган Мурод Хонтўраев сўнгги бор 2019 йилнинг сентябрь ойида Евгений Мякинкинга қарши октагонга чиқиб, рақибини муддатидан аввал бўғиш усули билан мағлубиятга учратганди.

159