Тожикистонда аёл-милицонерлар учун янги парад ва дала формаси тақдим этилди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон мамлакат ИИВ матбуот хизматига асосан.
Янги форма Сўғд вилояти дизайнерлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, атлас ва адрасдан миллий ва европа услубида тикилган.
Дала формаси камуфляж кўринишида.

Ҳозир формани тасдиқлаш масаласи ҳал қилинмоқда. Якуний қарор республика раҳбари томонидан қабул қилинади.

