"Сурхондарёда ўқувчи қизни зўрланганлиги" юзасидан жиноят иши қўзғатилди. - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 8th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

«Сурхондарёда ўқувчи қизни зўрланганлиги» юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Сурхондарё: 2021 йил 09 апрель куни Сурхондарёда ўқувчи қизни зўрланганлиги ва 14 ойдан бери зўравонга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаётганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган мақолалар юзасидан расмий муносабат билдирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинган эди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди (номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши доирасида мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва ҳақиқатни аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

128